Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фидойи теримчилар рағбатлантирилмоқда

×

 2021-09-13 15:36:49    151

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар ва пахта йиғим-терим мавсумида теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, бошоқли дон экинларининг экиш жараёнлари билан яқиндан танишмоқда. 


Ҳар бир ҳудудда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги экинлари экишда олиб бориладиган агротехника ишлари ҳамда ҳосилни белгиланган миқдорда олиш учун минерал ўғитларнинг ишлатилиши борасида фикр алмашилмоқда. А.Джурабаев туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва соҳа мутахассисларига  ўз тавсияларини бермоқда.


Шунингдек, туман ҳокими пахта ҳирмонини ошишига сидқидилдан хизмат қилаётган фермер хўжаликларининг фидойи теримчилари билан учрашмоқда. Кўп килограммчилар ва "Темир дафтар"да турган оила вакилларидан ибрат бўлган ҳашарчилар гуруҳи аъзоларига эсдалик совғалари топширилмоқда.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати