Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"Зукко китобхон" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

×

 2022-05-27 12:12:06    235

PDF юклаш
Чоп этиш


  Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг "Зукко китобхон" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-92-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Зукко китобхон" танловининг туман босқичи ўтказилди.

        Танловда жами 75 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди. Танловнинг туман босқичида 1-сектордан Учолиш МФЙ жамоаси, 2-сектордан Обисё МФЙ жамоаси, 3-сектордан Бесаранг МФЙ жамоаси ҳамда 4-сектордан Дўстлик МФЙ жамоалари беллашдилар.

        Ёшлар ўртасида қизғин давом этган беллашув натижаларига кўра ғолибликни Дўстлик МФЙ жамоаси қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Танловда иштирок этган барча иштирокчиларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.