Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 58-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-06-09 13:50:39 232
Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Джурабаев олиб борди. Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрь кунги ПҚ-31-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида. 2. Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2022 йил I-чорагида одил судловни амалга ошириш фаолияти юзасидан ахбороти.3. Тошлоқ туман ички ишлар бўлимининг 2022 йил I-чораги давомида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш доирасида амалга оширилган ишлари тўғрисида.4. Тошлоқ туманидаги хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва “Аёллар жамғармаси” маблағларини сарфланиши тўғрисида.5. Туманда “Open Budjet” очиқ портали бўйича 2022 йил I-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.6. Тошлоқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар жамғармаси” маблағларини сарфланиши тўғрисида.7. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Тошлоқ туман инспекцияси томонидан 2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.8. Фарғона вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 4-7 апрелдаги 04/964 ҳамда 04/4028-сонли хатлари тўғрисида.9. Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида.10 “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларни ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида. 11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 8 апрелдаги КҚ-331-1V-сонли қарорининг Тошлоқ туманидаги ижроси тўғрисида. 12. Туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
Юқоридаги масалалар юзасидан соҳа раҳбарларини ахборотлари тингланди. Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.