Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА РЎЙҲАТДА ТУРУВЧИ 58 НАФАР ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА АСБОБ-УСКУНАЛАР ҲАМДА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.
2022-06-23 19:43:38 216
Ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, айниқса "Ёшлар дафтари” рўйҳатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Бугун туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида 26 та тикув машиналари, 4 та компьютер, 8 та инкубатор ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари топширилди.
Ёшларга субсидия асосидаги барча меҳнат қуролларини туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари топширдилар.