Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги 21 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизимига киритилган. Куни-кеча хайрли ишлардан бири туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилди. Туманда “Меҳр дафтари”даги ўғил-қизларни орзу истакларини амалга ошириш мақсадида 6 нафарига компютер тўпламлари, 1 нафарига мебель жиҳози ва 2 нафарига тикув машиналари топширилди.
Туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев компьютер ва тикув машиналарини ўз эгаларига топширар экан, ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида таъкидлаб ўтди. – Сизларга берилаётган компьютер жамланмалари ва тикув машиналари келгуси ҳаётингизда билим ва малакаларингизни ошириб, давлатимиз ривожланишига ўз ҳиссаларингизни қўшишингизга ишонамиз, - дейди туман ҳокими.