Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖОРИЙ ЙИЛДА ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 50,7 КИЛОМЕТР ИЧКИ ЙЎЛЛАРДА ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛДИ.
2022-10-28 18:06:04 356
Кейинги йилларда Тошлоқ туманида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тумандаги маҳаллаларда ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Туманнинг энг олис қишлоқларидан бири бўлган Хўжаариқ МФЙдаги Хоразм кўчасида 3 км масофадаги ички йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли бажарилмоқда. Тошлоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган зарур техникалар жалб этилган. Тез кунларда янги қурилган йўл Хоразм кўчасида яшовчи аҳоли ҳамда уларнинг фарзандларига узоқ йиллар хизмат кўрсатади.
Туманда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, маҳаллаларнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мурожаатларга асосан маҳаллалардаги тупроқ йўлларига тош тўкилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Кўчаларни таъмирлашда махсус техникалар ёрдамида текислаш ва пресслаш ишлари олиб борилмоқда.