Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2022-11-01 15:08:22 365
Аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ечим топиши уларнинг бугунги кундан, давлатимиздан рози бўлиб яшаши учун замин яратади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонаси томонидан ҳам ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ечимини қилиб бериш чоралари кўриб келинмоқда. Бу эса халқимизнинг муаммолари ўз вақтида ва осон ечим топишига замин яратмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратилиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 5 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари қабул давомида 22 нафар кўзи ожиз, кар-соқов ва бошқа шаклда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мурожаати ҳам тингланди. Туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ўрганди. Уларга бепул кўмир маҳсулотини етказиб беришга, санаторийларда даволанишлари учун йўлланмалар ажратишга топшириқлар берди.