Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 63-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-03 13:40:13    377

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессия кун тартибига киритилган масалага даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишини Тошлоқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаххор Джурабаев очди ва олиб борди.
  Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
     Кун тартибидаги дастлабки масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8  январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида 1-, 2-, 3-сектор раҳбарларининг ҳисоботи. 
      Кун тартибидаги навбатдаги масала - “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунининг Тошлоқ туманида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон халқ Демократик партияси Тошлоқ тумани Кенгаши раисининг ахбороти.
     Навбатдаги масала- Туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида.
     Навбатдаги масала - Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 24 октябрдаги тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тавсия этилган номзодларни умумий ўрта таълим муассасасини кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича энг яхши дастур эгасини танлаб олиш тўғрисидаги №04/3800-сонли хати ижроси тўғрисида.
     Кун тартибидаги навбатдаги масала - Тошлоқ туман  Ички ишлар бўлимининг 2022 йил 26 октябрдаги ўқувчиларни таълим муассасаларига телефон алоқаси воситаларини олиб  кирмаслиги бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши қарорини чиқариш масаласидаги №39/14-2440-сонли хати тўғрисида.
     Навбатдаги масала - “Ёшлар жамғармаси” маблағлари сарфланиши  тўғрисида ҳисоботи тингланди.
     Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.