Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИ МАҲАЛЛИЙ БУДЖЕТИНИНГ 2023-ЙИЛ 4-ЧОРАКДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА.

 2024-02-08 09:50:12    148

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ўзбекистон Республикаси Буджет кодексининг 27 ва 165-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 13- декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий буджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича Солиқ ва Молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ҳамда туман маҳаллий буджетининг 2023-йил ИВ чоракдаги ижроси юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлимини ҳисоботини тинглаб, атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Туман маҳаллий буджетнинг 2023-йил ИВ чоракдаги ижроси тўғрисидаги Тошлоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Қурбоновнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошлоқ туман маҳаллий буджетининг 2023-йил ИВ чорак ижроси тўғрисидаги ҳисоботига кўра Тошлоқ тумани маҳаллий буджетининг 2023-йил ИВ чорак маҳаллий буджет даромадлари 86,726 млн. сўм (102.9%)га ва маҳаллий буджет ҳаражатлари киритилган ўзгартиришлар билан бирга 297,654 млн. сўм миқдоридаги ижроси маъқуллансин.
3. Тошлоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари 1 012,0 mln.soъмни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Қуйидагилар: - туман маҳаллий буджетининг 2024-йил бошида шаклланган эркин қолдимаблағлари сарфланиши 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. - туман маҳаллий буджетининг 2023-йил 4-чорак давомида киритилган ўзгаришлари билан аниқланган режа бўйича даромадлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин; - туман маҳаллий буджетининг 2023-йил 4-чорак да киритилган ўзгаришлари билан аниқланган режа бўйича харажатлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мазкур қарор асосида маблағ ажратилаётган буджет ташкилотлари ва буджет маблағи олувчилар раҳбарлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ҳамда молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни ҳамда маблағларни ишлатиш якуни билан тегишли ҳисоботларни туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда ғазначилик ҳизмати бўлимларига тақдим этилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
6. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ж.Қурбонов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Х.Худойназаров), тегишли идора ва ташкилотлар ҳамда ҳудудий буджет маблағлари тақсимловчилари билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгашига маҳаллий буджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот бериб борилишини таъминласин.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Умаров), туман Давлат солиқ инспекцияси (Х.Худойназаров)ларга: - солиқ солиш обектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд заҳираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли буджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш; - буджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, буджет интизомини мустаҳкамлаш, буджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш; - биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) ҳаражатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик; - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари буджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймасликлари бўйича қатъий огоҳлантирилганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилсин.
8.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Умаров), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ж.Қурбонов), туман Давлат солиқ инспекцияси(Х.Худойназаров)ларга: - ташқи ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятни мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсирини ҳамда маҳаллий буджетларни баланслилигини инобатга олиб: - 2024-йил учун кўзда тутилган маҳаллий буджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини молия йили давомида даромад манбалари бўйича қайта кўриб чиқилишини ҳамда ҳудудлар ўртасида солиқ юкини инобатга олган ҳолда қайта тақсимлаб бориш;
9. Мазкур Кенгаш қарори ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий буджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.