Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” дастури доирасида “Пиёзчилик” маҳалласида 9 та хонадон таъмирлаб берилмоқда.
2024-03-25 14:32:01 145
“Пиёзчилик” маҳалласида мингдан зиёд хонадонда ўрганишлар ўтказилиб, хатлов натижалари асосида ушбу маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
“Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган 9 та оилаларнинг турар жойлари таъмирлаб берилмоқда. Ушбу хонадонларда барча шароитлар яратилиб, томорқалари тартибга келтирилди. Бугун ҳам хонадонларда иш жараёнлари қизғин кетмоқда. Кириш йўллаклари асфальт қилинмоқда.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шухратжон Мусаевлар таъмирланаётган эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.