Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ПИЁЗЧИЛИК” ОБОДЛИККА ЮЗ ТУТМОҚДА
2024-03-25 16:17:32 118
Тумандаги “Пиёзчилик”маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Фахр кўчасида янги маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриб битказилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 340 миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳудудда ичимлик суви, электр энергияси таъминоти ҳам яхшиланди. 2 км ичимлик суви тармоқлари тортилди. Ички кўчаларда 2 км.лик пиёдалар йўлаги қурилиб аҳоли учун шароитлар яратиб берилди. 1 километр тупроқ йўл эса шағалланди.
Айни пайтда аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда туман прокурори Шухратжон Мусаевлар маҳалладаги хонадонларда бўлиб, аҳолига ўз томорқасидан самарали фойдаланиш, бўш турган ерга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш зарурлигини суҳбат жараёнида айтиб ўтдилар.