Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2024-03-26 17:13:25 135
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, оила турмуш муносабатлари борасида бўлди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилинди, жойида ижобий ҳал этилди. Айрим муддат талаб этилган мурожаатлар қатъий назоратга олинди.