Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Хавфсиз мактаб” концепциясини кенг жорий этиш ҳамда “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.
2024-03-28 07:59:58 195
Тошлоқ туманидаги 7- ҳамда 39-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори ёрдамчиси, маҳалла еттилиги ва мактаб директорлари иштирок этди.
Семинарда ўқув машғулотлар ҳам ташкил этилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари “Хавфсиз мактаб” концепциясини кенг жорий этиш, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йил 26 февралда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ўртасида қўшма қарор ижроси юзасидан келгусидаги вазифалар буйича туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминов,туман прокурори ёрдамчиси Х.Қурбоновлар иштирокчиларга тегишли кўрсатмалар бердилар.
Шунингдек, умумтаълим мактабларидаги 10-, 11-синфларда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий хизматга қизиқишларини ошириш юзасидан туман Мудофаа бўлими бошлиғи, Подполковник Ш.Қосимов ўз тақдимотлари билан қатнашиб, мактабларни чақириқгача ҳарбий таълим раҳбарлари билан тренинг машғулотлари ўтказилди.