Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Бесарангда қовун етиштириш оммалашмоқда

×

 2024-03-28 08:02:54    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Сирожиддинов тумандаги Тошлоқ, Янги йўл, Хонақа ҳамда Бесаранг маҳаллаларида бўлди. Х.Сирожиддинов томорқалардан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Сайхунобод тажрибаси” асосида томорқадан юқори даромад олишга ўргатиш бўйича тижорат банклари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Бесаранг маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг томорқа ер майдонлари 98 гектарни ташкил этади. Барча хонадонлар томорқа ер майдонларида қовун етиштирилади. Қовун маҳсулотлари ички бозорга сотилишидан ташқари Россия ҳамда Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Қовунлар йиғиб териб олингандан сўнг ўрнига экспортбоп карам кўчатлари экилади. 
2023 йил давомида "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтарида" бўлган фуқароларга жами 6 гектардан ортиқ майдонлар 20 сотихдан ажратилди. Бугунги кунда ушбу ер майдонларида "Бир маҳалла бир маҳсулот" тамойили асосида қовун экилди.