Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Пиёзчиликда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш натижасида маиший хизмат кўрсатиш, савдо объектлари фойдаланишга топширилди.

×

 2024-03-30 09:40:39    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда “Пиёзчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратилди. "Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари асосида маҳаллада тоза ичимлик суви, йўл таъмири, электр энергия ва газ таъминоти, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бандлик масаласи билан боғлиқ кўплаб ишлар амалга оширилди. 
Президент Администрацияси, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.
“Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган 11 та оилаларнинг тураржойлари таъмирлаб берилган бўлса, “Обод кўча” мезонлари бўйича 9 та кўчада асфальтлаш,  пиёдалар йўлагини қуриш ҳамд электр таъминоти яхшилаш ишлари бажарилди. Маҳалла кириш қисмига замонавий стелла ўрнатилди. 1,1 км ички йўллар асфалътлаштирилиб, Баҳмал кўчасига 400 метр бетон тўсиқлар ўрнатилди. 2,2 км пиёдалар йўлаги барпо этилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 дона 160 кВали трансформатор пункти ўрнатилди. 330 та симёғоч устунлари янги темир-бетон таянчларига алмаштирилди ҳамда 8,1 км сип кабель ва 10 кВали ҳаво тармоқлари тортилди. Фахр, Муҳандис ва Истиқбол кўчаларида 2,3 км узунликдаги янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, 120 та хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди. Ана шундай тизимли ишларнинг натижасида аҳолининг узоқ йиллардан бери ўйлантириб келаётган энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари ҳал этилди.
Бугун “Пиёзчилик” маҳалласида янги бино ва иншоотлар, хизмат кўрсатиш шахобчалари фойдаланишга топширилди. Тадбирда Президент Админстацияси масъул ходими Фахриддин Мусаев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсудхон Маматханов, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевлар ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди. Дастлаб, маҳалла фуқаролар йиғинини янги биносини очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, “HONGQI” ҳамда “Bestune”  автосалонлари ҳам фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари пойабзал ва кийим кечак дўкони, 2 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси аҳоли иҳтиёрига топширилди.
Бир сўз билан айтганда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш чекка ва олис қишлоқларни   обод ва кўркам масканларга айлантирмоқда. Буни одамларнинг эътирофи, эътиборига сазовор бўлаётган амалий ишлар кўрсатиб турибди.