Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА БЎЛИБ ЎТДИ
2024-04-18 18:43:59 137
Бугун Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев "Хонариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Унда секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳам иштирок этдилар. Туман ҳокими маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ҳақида тўхталар экан, шу ўринда, банд бўлмаган аҳоли учун иккиламчи ижара шартномаси асосида ер ажратиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган ёшларга шароит ва имкониятлар хусусида ҳам гапириб ўтди.
Учрашув давомида туман ҳокими Президентимизнинг жорий йил 5 апрелда қабул қилинган "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида Тошлоқ туманида амалга оширилётган ишлар ҳақида гапирди ва бу борада ёшларнинг таклифлари тингланди.
Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.