Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИ ТОШЛОҚ ТУМАН БЎЛИМИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2024-04-19 08:43:38    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбирда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда секторлар раҳбарлари, Санэпидқўмита Фарғона вилоят бошқармаси  мутахассислари, маҳалла фаоллари, диний идора вакиллари ва нуронийлар иштирок этди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”  ПҚ 404-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисининг 2023 йил 11-сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан Тошлоқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биносини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида: бўлимнинг аввалги асосий биноси бир қаватли хом ғиштдан хашар йўли билан қурилган мослаштирилган  бинодан иборат бўлган. Бино 1958 йилда қурилган бўлиб, дастлаб ҳудуддаги аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаси сифатида фаолият олиб борган. 1976 йилдан бошлаб санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига хизмат қилиб келган. Аввалги бино бугунги кунга қадар таъмирланмаган.
Янгидан барпо этилаётган бино уч қаватли лойиҳа асосида қурилиши режалаштирилган бўлиб, келгусида туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратиш, касалликларни эрта аниқлаш ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиб бориш учун бактериологик, паразитологик ва вирусологик лабаротория хоналари ҳамда бошқа хоналар замонавий талаблар асосида лойиҳалаштирилган. Лойиҳа қиймати 5 миллиард 327 миллион сўмни ташкил этади.  
Бино жорий йилнинг августь ойигача тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.