Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БЕСАРАНГНИ ЭРТАПИШАР ҚОВУНЛАРИ ЯҚИН КУНЛАРДА ЭКСПОРТГА ЖЎНАТИЛАДИ

×

 2024-04-19 14:23:12    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил ҳам маҳалла аҳли 40 гектар ерда экспортбоп қовун навларини парваришлаяпти. Ҳозирда илк ҳосил нишоналари бўй кўрсатиб, қовунлар кундан кунга ривожланмоқда. Миришкорларнинг қайд этишича, серқуёш кунлар бўлиб турса, қовунлар узоғи билан икки ҳафтада пишиб экспортга жўнатилади. 
Бугунги кунда маҳалладаги мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Кейинги йилларда инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди. Битта оила ушбу тармоқдан ҳар йили ўртача 50-60 миллион сўм даромад олади. Шунингдек, турли сабзавот ва резаворлар кўчатлари етиштириб сотиш ҳам маҳалла аҳлининг қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Бу йил бесарангликлар 100 тоннадан кўпроқ қовун экспорт қилишни мақсад қилишган.