Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2024-04-23 16:55:02 118
Жорий йилнинг 12 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига асосан Тошлоқ туманида ҳам деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга 30 йил муддатга ижара асосида ер майдонлари ажратилмоқда.
Бугун 2-сектор ҳудудидаги "Давлатжон" фермер хўжалигига қарашли 1,8 гектар ер майдони ишсиз ва оталиққа олинган ёшларга 30 йиллик ижара асосида топширилди.