Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Соғлом оила-соғлом жамият" шиори остида учрашув бўлиб ўтди
2024-04-25 16:54:47 142
"Хамрак" маҳалла фуқаролар йиғинида "Соғлом оила-соғлом жамият" шиори остида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини, уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамият фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова иштирок этди. Мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди.