Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ИПАК ҚУРТИ ПАРВАРИШИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
2024-04-27 15:57:41 107
Бугун Тошлоқ туманида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, вилоят "Агропилла" МЧЖ раҳбари М.Қосимов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
“Арабмозор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Садда Қайрағоч” ММТПда ўтказилган йиғилишда Тошлоқ ҳамда Ёзёвон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ипак қурти агрономлари билан биргаликда ипак қуртини парваришлаш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни пиллачилик билан шуғулланишга қизиқтириш масалалари кўриб чиқилди.
Айтиш мумкинки, жорий йил пилла етиштиришга жалб этилган касаначилар учун пиллачилик кластерлари томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Тошлоқ туманида 3 минг 405 қути ипак қурти жонлантирилиб, 204 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган. Биргина Тошлоқ туманида 11700 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад топишлари учун кўмаклашилмоқда.
Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилди уларни бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилган.