Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА 15 МАЙ – “ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2024-05-04 10:41:01 131
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. 15 май – “Халқаро оила куни” муносабати билан Тошлоқ туманида ҳам “Оила мустаҳкамлиги - жамият тинчлигининг гарови“ мавзусида тадбирлар ташкилланмоқда.
Жумладан, “Сўкчилик” МФЙда “Оила обод бўлса, мамлакат обод бўлади”, “Оилавий ажримлар – жамиятнинг таназзули” мавзуларида аҳоли иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга маҳалладаги ёши улуғ онахонлар, намунали оила бекалари, нотинч оила вакиллари таклиф этилди. Тадбирда сўз олганлар оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди ҳамда намунали оилалардан бири бўлган Фароғатхон Қаюмовага туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган, ишда, оилада шахсий намуна бўлган маҳалла фаоллари ҳам тақдирланди.
Тадбир сўнгида Фарғона вилояти тадбиркорлар маркази вакили Салимахон Рустамова 20 нафар “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, ишсиз хотин-қизларга ўқув курсларининг сертификатларини топширди.