Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


"РАНГЛАР СЕҲРИ" НОМЛИ ИЖОДИЙ ИШЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-04 13:54:37    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йил 22 декабр куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида барчамиз учун устувор аҳамиятга эга бўлган илм-фан, таълим ва тарбия, маънавий-маърифий соҳалардаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек “Маданият ва маърифат ойи” доирасида бугун  Тошлоқ туманидаги 22-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий санъат турларини  кенг тарғибот қилиш, шунингдек  тасвирий ва амалий санъат турларини  ривожлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ва туман ИИБ бошлиғи Авазбек Каттабековлар иштирок этди. Унда қатнашган сектор раҳбарлари ҳар бир оилага, ҳар бир масканга янги нур, янги зиё кириб бориши, одамларимизнинг дунёқараши ўзгариши, айниқса ўсиб келаётган ёшларнинг юрт тақдирига даҳлдорлик туйғусини уйғониши ҳар биримизнинг асосий ишимизга айланиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида тасвирий ва амалий санъат турлари бўйича ўзининг ижод намуналари билан иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.