Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОТИРА АЗИЗ, ҚАДР МУҚАДДАС

×

 2024-05-07 15:35:44    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан. Умр мазмунини фидойилик билан безаб, ўзига хос намунали ҳаёт йўлини яратган жонфидоларни эъзозлаш, ўтганларни хотирлаб, уларнинг азиз номларини ёд этиш ҳам қадриятларимиз ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 апрелдаги 9 май- “Хотира ва қадирлаш” кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-160-сонли қарори  ҳамда Фарғона вилояти ҳокими томонидан жорий йилнинг 26 февраль куни  тасдиқланган чора-тадбирлар режа-жадвали ижросини таъминлаш юзасидан бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамкорликда "Хонариқ" маҳалласида яшаб ўтган Ўзбекистон қаҳрамони Комилжон Мамажоновни номини абадийлаштириш, унинг ибратли ҳаёт йўлини ёш авлодга наъмуна қилиб кўрсатиш мақсадида "Фидойилик" мавзусида хотира тадбири бўлиб ўтди.
Учрашувда қаҳрамонимиз қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш ишларида ташаббус кўрсатганлиги эътироф этилди.  
Комилжон ота Мамажонов 1989 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор” фахрий унвони ва 1995 йил 25 август кунидаги Президент фармони билан “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан мукофотланган.
Моҳир қишлоқ хўжалиги ходими, камтарин ва меҳнаткаш инсон Комилжон ота Мамажоновнинг хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.