Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“У КУНЛАРНИ БИЗ КЎРДИК, АВЛОДЛАРИМИЗ КЎРМАСИН”,- ДЕЙДИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ ОДИЛЖОН ОТА ЗОКИРОВ
2024-05-08 18:01:30 116
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Одилжон ота Зокиров Тошлоқ туманидаги “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилади. Орадан 79 йиллик вақт ўтган бўлса-да, отахон урушнинг мудҳиш оқибатларини сира унутмаган. У бугун ҳам шу хотиралар билан яшайди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан жуда ҳурсандмиз. Айниқса, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда. Биз, ҳар йили кўрсатилаётган бундай эътибордан жуда мамнунмиз. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди кўзларида қувонч ёшлари билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Одилжон ота Зокиров.
Одилжон ота Зокиров 1942 йили урушга чақирилганда энди 18 ёшга кирган ёшгина йигитча эди. Лекин Ватан учун курашни ўзига шараф, деб билиб жангга кетди. Россия ва Украина ҳудудларида кечган суронли урушларда иштирок этди. Уруш қурбонсиз бўлмайди, деганларидек жангларда ўнлаб сафдошларини йўқотди. Отахоннинг уруш ҳақидаги ҳикояларини тинглар экансиз, инсон ҳаётидаги энг бахтиёр онлар тинчликда, хотиржамликда ўтган дақиқалар эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.
Одилжон ота Зокиров 101 ёшни қаршилади. Турмуш ўртоғи билан 4 ўғил ва 6 қизни вояга етказиб, уларни жамиятга манфаат келтирадиган инсон сифатида тарбияладилар. Ҳозирда 200 дан ортиқ набира, чевара ва эвараларнинг дуогўйи бўлиб, доим ардоқда.