Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАДЕМАЙ БЕСАРАНГЛИКЛАР ЭРТА ПИШАР ҚОВУН ҲОСИЛИНИ ЙИҒИБ ОЛИШНИ БОШЛАЙДИЛАР.
2024-05-14 10:01:19 101
Бесаранглик деҳқонлар ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биринчилардан етиштирадилар. Айниқса, эрта пишар қовун ҳосилини юртимиз бозор расталарига етказиб бериш билан бирга МДҲ давлатларига ҳам экспорт қиладилар.
Иқлим ва тупроқ шароитлари маҳсулот етиштириш учун қулай бўлган Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалласида миришкорлар полиз маҳсулотларини ҳам истеъмолчиларга етказиб беришни бошлашди.
“Бесаранг” маҳалласида 754 та хонадон бўлиб, шундан 355 тасида қовун етиштириш йўлга қўйилган. Жорий йилда бесарангликлар 40 гектар ер майдонига экспортбоп қовун навларини экдилар.
Маҳалла раиси Дилмурод Қосимовнинг қайд этишича, айни пайтда мингдан ортиқ оиланинг аксарияти ўз томорқасида қовун экади. Инновацион ёндашув туфайли аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилиб, интенсив усулда қовун етиштириш яхши даромад манбаига айланди. Бесаранг қовуни нафақат Фарғона водийсида, балки қўшни республикаларда ҳам машҳур. Шу боис экологик тоза маҳсулот МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилиб келинмоқда.