Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШИРИН ҚОВУНЛАР ҚИШЛОҒИ
2024-05-29 10:17:05 99
Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғинида эртанги қовун пишди.
Ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган “Доро-ф” қовун навлари эртапишарлиги, ширин таъми билан ажралиб туради.
Бесаранглик деҳқонлар эртанги қовун навлари етиштириш борасида ўзига хос тажрибага эга. Ихтиёржон Қамчиев интенсив усулда маҳсулот парваришлаш, янги қовун навларини маҳаллийлаштириш борасида ўзига хос тажрибага эга. Плёнка остига экилган қовун кўчатлари 60 кунда ҳосилга киради. Самарали усулнинг ўзига хослиги, кўчатлар тез ривожланади, намликни узоқ сақлаш хусусиятига эга. Бундан ташқари, сув сарфи, озиқлантириш билан боғлиқ ортиқча харажатларни тежаш имкониятини беради.
“Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 40 гектар аҳоли томорқа экин майдонларида эртанги қовун навлари етиштирилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Қосимовнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий мавсумда ташқи бозорга 350-400 тоннадан ортиқ маҳсулотлар турлари экспорт қилинади. Бу ерда, тайёр маҳсулотларни сотишга ихтисослашган улгуржи бозор фаолияти ҳам йўлга қўйилган.