Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Долзарб юмушларга бағишлаб

 2017-12-04 11:39:30    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Наймандаги “Саодатли Фароғатхон боғи” боғдорчилик фермер хўжалиги даласида туманимиздаги боғдорчилик-узумчилик фермер хўжаликлари бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган кўргазмали семинар республикамиз Президентининг жорий йил 21 августдаги “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори туманимизда қандай бажарилаётганлиги мавзусида бўлди.

Тадбир иштирокчилари фермер хўжалигида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мутахассислар тавсиялари билан яқиндан танишдилар.

Семинарда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Носиров, туман ҳокими Ҳ. Умаровлар экилган пиёз ва саримсоқпиёзнинг парвариши ҳамда тўқсонбости усулида кўкпиёз, турли кўкат ва бошқаларни экиш бўйича шу кунлардаги долзарб вазифаларга эътиборни қаратдилар.