Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НОМЗОДЛИККА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ
2017-12-04 15:18:55 255
Мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳсида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясида ҳам бу соҳадаги вазифалар белгиланган бўлиб жумладан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кенгайтириш, уларнинг одил судловга ишончини ошириш, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини яхшилаш, номзодларни танлаш васудьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўналишлар кўрсатиб берилгандир.
Президентимизнинг жорий йил 13 июнда соҳа ходимлари билан ўтказган учрашувида суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотларни амалга оширишбўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан судьялар олдига белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича эндиликда янги институт –судьялик лавозимига илк бор тайинланаётган номзодларни вилоят, туман ва шаҳарлар негизида жамоатчиликка тавсия этилиб уларнинг розилигини олиш тартиби йўлга қўйилмоқда.
Яқинда туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган туман Кенгаши депутатлари, фаоллар, корхона ваташкилотлар, касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда бу фикр яна бир бор эътироф этилди. Йиғилишда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси Сарваржон Солиев юртимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижроси ва аҳамияти тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот бераркан туман маъмурий судининг раиси лавозимига номзод этиб кўрсатилаётган Акрамов Аброрхон Агзамовичнинг таржимаи ҳоли ҳамда иш фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди.
Шундан сўнг туман маъмурийсуди раиси лавозимига номзод А. Акрамов билдирилган ишонч учун йиғилганларга миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Т. Солиев йиғилиш қатнашчилари номидан номзодга келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Йиғилиш қатнашчилари номзодни туман маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланиши учун розилик билдирдилар.
Йиғилишда вилоят маъмурий суди раиси М. Мараҳимов, туман ҳокими Ҳ. Умаровлар иштирок этдилар.