Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КУЛГУ КЕЧАСИ

×

 2018-04-03 09:30:52    298

PDF юклаш
Чоп этиш


1 апрель – Халқаро кулгу куни муносабати билан 22-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти,  Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилояти ўзбек Давлат мусиқали драма театри режиссиёри Муҳаммадсоли Юсупов билан ижодий учрашув ва “Кулинг -  умрингиз узун бўлади” шиори остида кулгу кечаси ўтказилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинидан келган кекса-нуронийлар иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Ш. Исабоев очиб туманимиздан етишиб чиққан кулгу дарғалари ва уларнинг фаолиятлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг республикамиздаги кулгу усталари ҳақида ишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шунингдек қизиқчилар ва аскиячилар устози туманимиз фаҳри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сулаймон қори Мадолимовнинг ҳаёт йўли, теша тегмаган латифалари ҳақидаги маълумотлар М. Юсупов ва театр аъзоларидан А. Исақов, Ғ. Собировлар иштирокидаги бадиий чиқишлар орқали томошабинларга ҳавола этилди. Улар томонидан ижро этилган саҳна кўриниши, ҳажвий шеърлар, латифа-ю ҳангомалар йиғилганларга гулдирос кулгу улашди.

Кечани туманимизнинг ёш истеъдод соҳиблари Давронбек Абдуллаев ва Шерзодбек Жалолиддиновлар олиб боришди. Улар томонидан айтилган латифалар, аскиячилик санъатидан намуналар тадбир давомида кулгу шинавандалари юзидан табассум тарк этмаганига асос бўлди.  Кеча давомида туманимиздаги сўз усталари Ғ. Абдуллаев,                          М. Усмоновларнинг ҳам чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва маданият бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. 34-ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Оллоберди Шокиров қисқа латифалари орқали тадбирга ўзгача тароват олиб кирди. Кулгу, комедия жанри, аскиячилик санъати ҳақида ёзилган асарлар тўпланган кўчма кутубхона ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ва меҳмонларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.