Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЗАРКЕНТДА БАНАН ЕТИШТИРИЛМОҚДА

 2018-06-12 10:14:21    215

PDF юклаш
Чоп этиш


Яхши хабарнинг қўш қаноти бўлади дейишади. Заркентлик томорқачилар ўз ҳонадонларида банан етиштиришмоқда деган ҳабардан рости қувондик. 50-60 даража иссиқ иқлимда пишадиган цитрус мевани ҳам етиштиришга астойдил бел боғлаган томорқачилар ҳузурига шошилдик. 

“Қаловини топсанг қор ҳам ёнади” деб бежизга айтишмаган. Фақат ҳар бир ишнинг уддасидан чиқа билиш, ҳаракат ва интилиш зарур эканда. Заркентнинг Асилобод маҳалласилик Маҳаммаджон ака Каримов ва Муҳаррамхон опа Қобуловаларни ана шундай тиниб-тинчимас инсонлардан дейиш мумкин. Боиси улар бир қарич ерни ҳам исроф қилмай ундан оқилона фойдаланаётган, бу орқали эса оиласи тўкислигини таъминлаб келаётганлардан. Маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Мукамбархон Соипова ҳамрохлигида хонадонга ташриф буюрганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик. 4 сотихлик иссиқхонада 10 тупдан ортиқ банан, 32 туп лимон кўчатлари орасига помидор, бодринг, булғор қалампири, ялпиз ва яна рўзғор учун керакли бўлган турли кўкатлар экилиб парваришлаб борилмоқда.

-                     Эрта баҳорда 50 минг тупдан ортиқроқ турли кўчатлар, ялпиз ва кўкатларни бозорга чиқарган бўлсак, қолган кўчатларни етиштириб эндиликда тайёр ҳосилни сотувга чиқармоқдамиз, - дейди хонадон келини Мунирахон Эргашева.

Иссиқсевар банан дарахтини бир неча йилдан буён парваришлаб келаётган томорқачилар бу йил ҳосил олишга астойдил киришган кўринадилар. Маҳаммаджон ака ўғли Неъматжон билан ўсимлик учун керакли шароитларни яратиш, намлик ва иссиқликни етарли даражада етказиб бериш ҳаракатида.

- Инсон уддалаган ишни инсон қила олади дейишади. Айни кунда банан етиштиришни уддасидан чиқаётган андижонлик мутахассислар билан фикр алмашиб биз ҳам алоҳида иссиқхона қуриб, ушбу мевани шу ерда етиштиришга ҳаракат қилмоқчимиз, - дейди Неъматжон Каримов. - Витаминларга бой бўлган банан ўзимизда етиштирилса, нархи ҳам арзонлашади, қолаверса томорқамизда қўшимча ишчи кучига эхтиёж пайдо бўлиб, қўни-қўшниларимизни ҳам бу ишларимизга жалб қиламиз. Бунинг учун эса барча шароит ва имкониятлар етарли, фақат улардан оқилона фойдалансакгина бўлгани.

Банан мевалари ҳозир 10 сантиметр катталикда. Яна бир неча ойдан сўнг унинг пишиб етилганини кўриш ва сизга ҳам албатта илиниш ниятида хонадон эгалари билан ҳайрлашдик.

Ҳуснидахон Якубова,

“Тошлоқ тонги” мухбири.