Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?
2020-05-27 19:40:28 268
Бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ имтиёзлари кучга киради Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш шохобчалари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Имтиёз 1 сентябригача бўлган давр учун амал қилади. Тиббиёт муассасаларида фитобарлар ташкил этилади Президентнинг «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида фитобарлар ташкил этилади Импорт қилинадиган чилим учун тамакига акциз солиғи тўланади Президент қарори билан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга ҳам акциз солиғи киритилади. Юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш бошланади Ҳукумат қарорига асосан қуйидаги тартиблар жорий этилади:товар сегментлари бўйича биржа савдолари маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказилади;маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахслар биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказилади;биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражаси ҳар 3 йилда мунтазам аниқланади.Маҳаллий экспорт қилувчиларнинг юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади Фармонга биноан, маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш, шунингдек, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмлари жорий этилади. Индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланади Бунда қурилишдан бошқа мақсадлар учун металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қўллашда индукцион печлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Тадбиркорлик субъектларига лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришни рад этиш сабаблари қисқартирилади2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, 2020 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларига лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.