Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тадбиркорлар диққатига! ЛОЙИҲАНГИЗ БИЛАН ҚАТНАШИНГ!
2020-06-04 17:36:47 272
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг раҳбари А. Н. Арипов бошчилигида 2020 йил 19 май кунги «Республикада мавжуд ва янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини зарур йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб туманимизнинг Гузарбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлиги тасарруфида бўлган собиқ молхона биноси ўрнидаги 6,7 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Янги ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ўз тадбиркорлигини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига етарли шарт-шароит яратиш мақсадида коммуникация тармоқлари, яъни газ, электр, сув ҳамда йўл билан тўлиқ таъминланади.
Янги ташкил этилаётган ана шу зонада ўз фаолиятини олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ўз лойиҳалари билан (ишлаб чиқариш, яъни трикотаж маҳсулотлари, пластмасса, мебель, чарм-поябзал маҳсулотлари, мевани қайта ишлаш ва ҳаказо) туман ҳокимлигида ташкил этилган туман комиссиясига мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Туман махсус комиссияси.