Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

×

 2020-12-31 17:14:10    194

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига асосан  бугун туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги Оқ олтин тантаналар саройида  “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида ёшлар форуми ташкил этилди. Форумда 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Форумни туман ҳокими А.Джурабаев очиб жорий йилнинг 25 декабрь куни Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёшлари форуми” доирасида мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, тумандаги ишсиз ёшларни ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган хотин-қизларни ёшлар ва аёллар дафтарига киритиш орқали касб-ҳунарга йўналтириб, бандлигини таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020-2022 йилларда туманда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича қисқача тушунчалар бериб ўтди.