Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-01-29 20:12:15    164

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалари бўйича раис ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда вилоятдан тегишли бошқарма вакиллари иштирок этишди.Сессияни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди.Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари К.Кавлонованинг ахбороти эшитилди.

Шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳам ахборотлари эшитилди.Шундан сўнг кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тошлоқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги масала юзасидан Тошлоқ туманидаги  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Фазлиддин Каримовнинг ахбороти эшитилди.Шунингдек сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг бош мутахассислари тайинланди.Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Бугунги сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов иштирок этди.Шу билан халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси ўз ишини якунлади.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.