Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-07-12 16:30:18    158

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Қумариқ қишлоғида электр таъминотидаги узилишлар ва симлик суви масалалари юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий муносабатиМазкур мурожаатга асосан "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 05:48да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган. Мазкур носозликни бартараф этиш жараёнида хавфсиз иш ташкил этиш мақсадида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси вақтинчалик тўхтатилган. Шу сабабли республикамизнинг айрим ҳудудларида шу қатори вилоятимиз ҳудудларида ҳам электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилган.

Тошлоқ тумани Қумариқ қишлоғи асосан, 110 кВли юқори кучланишли “Очистная” электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади. Юқоридаги энерготизимда вужудга келган аварияли узилиш вақтида системада қувват танқислиги вужудга келиб, 110 кВли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида системалараро юкламани енгиллаштириш I-босқич автоматикаси(УОН)да қисқа муддатли узилишлар кузатилган.“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутаҳассислари томонидан бошқа турдош ташкилотлар билан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида юзага келган носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тизим барқарор ҳолатга келтирилган.Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, июль ойининг биринчи ярмида мамлакатимиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, республикамиз сув омборларига сув келиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кам ёки кўп йиллик ўртача сув келишининг 48 фоизини ташкил этмоқда. Бу ҳолат гидроэлектр станцияларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг пасайишига олиб келмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади “Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизматининг телеграм каналда.

Ичимлик суви масаласи ҳам Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. Қумариқ маҳалла фуқаролар йиғинида 900 га яқин хонадон мавжуд. Ҳудуддаги Хожиота ва Сўфилар кўчаларида истиқомад қилувчи 600 га яқин хонадонлар маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан ичмлик суви билан таъминланди. Фарғона кўчасида эса 300 га яқин хонадонлар бўлиб, мазкур кўчага ичимлик суви тамоғини тортиш ишлари 2022 йил давомида амалга ошириш режалаштирилган. 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.