Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бу кунлар ҳам бир синов

×

 2020-03-17 18:50:57    258

PDF yuklash
Chop etish


Бугун бутун дунёни таҳликага солаётган коронавирус офати бизнинг она диёримизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса сизу-биздан ҳушёрликни, талаб қилинаётган тартиб, қоидаларга риоя этишимиз жоизлигини кўрсатяпти. Касалликни томир отиб бормаслиги учун давлатимиз томонидан фуқароларни ҳар томонлама муҳофаза этиш мақсадида барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шукрки она диёримиз жаннатмакон. Меҳнаткаш боғбонларимиз, миришкор бободехқонларимиз бу заминимиз тупроғида жамийки неъматларини етиштириб, дастурхонларимиз тўкинлиги, бозорларимиз арзонлашувини таъминлаб келишмоқда. Бу эса бугунгидек вазиятда аҳолимиз озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасидан кўнгиллари тўқ бўлишини тақозо этиб турибди.

Биргина туманимиз бозорларида ҳам бугун тўкинчилик, мўлкўлчилик мавсумидагидек ҳар нарса мужассам. Нарх-наволар ҳам меъёрида. Туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан бозорлар ҳолати назорат қилиб келинмоқда.

Туман дехқон бозоримизга куни кеча 30 тонна картошка олиб келинган бўлса, 20 тонна сабзи ва 15 тонна пиёз заҳираси таъминлаб қўйилди. 7 тонна гуруч келтирилиб туман аҳолисига белгиланган нархларда сотилмоқда. “Саодат маркет” МЧЖ ҳам аҳоли талабидан келиб чиқиб 20 тонна ун, 15 тонна картошка, ёғ, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини таъминлади. Туман марказида ташкил этилган озиқ-овқат ярмаркаси расталарида барча маҳсулотлар арзонлаштирилган холда сотиляпти. Демак, озиқ-овқат масалаларида фуқароларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмасмликлари таъминланаётганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Баъзи фуқаролар турли миш-мишларга ишониб рўзғор учун зарур маҳсулотларни меъёрида ҳарид қилмасдан жуда кўп миқдорда сотиб олиб турли тушунмовчиликларни келтириб чиқаришяпти. Шундай синовли кунларда фуқароларимиздан турли ноҳолис хабарларга ишонмасдан, вазиятга тўғри баҳо берган холда иш кўришларини сўраб қолардик.

Бир ўйлаб кўринг-а! Сизнинг рўзғорингиз бут, дастурхонингиз тўкин. Шу пайтда бошқа бир шароити у даражада бўлмаган қўшнингиз қай холатда ўтирибди. Бу ҳақида ҳам фикр юритиб кўрсак яхши бўларди.

Ҳуснидахон Якубова.