Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўйламай босилган қадам...
2020-05-26 20:09:03 294
Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда электр энергияси ресурсларидан қонуний фойдаланиш аҳволи бўйича тадбирлар ўтказилди. Тезкор тадбирлар давомида Тошлоқ туман Терактаги МФЙ Токзор кўчаси 19-уйда истиқомат қилувчи Ф.А.нинг электр энергиясидан фойдаланиши ўрганилди. Мутахасислар томонидан электр энергияси хисоблагичи кўздан кечирилганда Ф.А ўзбошимчалик билан ҳисоблагич давлат мухрини бузиб, уни олиб ташлаб, электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан тезкор ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Албатта давлатга етказилган зарар аниқлаб, тўлиқ ундириш чоралари кўрилади.