Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркорлар диққатига! ЛОЙИҲАНГИЗ БИЛАН ҚАТНАШИНГ!

×

 2020-06-04 17:36:47    271

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг раҳбари А. Н. Арипов бошчилигида 2020 йил 19 май кунги «Республикада мавжуд ва янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарини зарур йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги  йиғилиш баёнидан келиб чиқиб туманимизнинг Гузарбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлиги тасарруфида бўлган собиқ молхона биноси ўрнидаги 6,7 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Янги ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ўз тадбиркорлигини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига етарли шарт-шароит яратиш мақсадида коммуникация тармоқлари, яъни газ, электр, сув ҳамда йўл билан тўлиқ таъминланади.

Янги ташкил этилаётган ана шу зонада ўз фаолиятини олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ўз лойиҳалари билан (ишлаб чиқариш, яъни трикотаж маҳсулотлари, пластмасса, мебель, чарм-поябзал маҳсулотлари, мевани қайта ишлаш ва ҳаказо) туман ҳокимлигида ташкил этилган туман комиссиясига мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Туман махсус комиссияси.