Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Байрам тадбирларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳам фаол иштирок этишди

×

 2021-11-22 18:10:06    127

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли барча таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги кенг нишонланди.
Найман маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-ДМТТда кун муносабати билан тарбияланувчилар ўртасида расмлар танлови, спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Мактабгача таълим муассасаси ходимлари томонидан байроғимиз ҳақида, шунингдек унинг муқаддаслиги, ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси уни ардоқлаши ва ҳурмат қилиши лозимлиги таъкидланди. Тарбияланувчилар тадбирда фаол иштирок этишиб, байроғимиз ҳақида битилган шеърларни ёддан айтишди, Она Ватанимизни мадҳ этувчи қўшиқлардан куйлашди. 
Тадбир сўнгида фаол тарбияланувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати