Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тошлоқ туманида Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги тантаналари

×

 2022-04-09 18:11:07    194

PDF yuklash
Chop etish


"Аждодлар мероси-маърифат зиёси"  шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди.

 

      Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ тумани бўлинмаси ва Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Маданият маркази" биносида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди.

      Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элмуродхон Мадаминов  очиб берди.

      Тадбирда умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли ўқувчилар  томонидан  Амир Темур ҳаётига оид маълумотлар, саҳна чиқишлари, рақс кўринишлари намойиш этилди. 

      Тадбирнинг фаол иштирокчилари Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан  тақдирландилар.


Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати