Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Нишонахон тикув машинаси билан рағбатлантирилди

×

 2020-10-02 19:29:06    167

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими,  1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев яқинда Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказган эди.  Унда шу маҳаллада яшовчи фуқаро,  2-гуруҳ ногирони Нишонахон Рўзиева тикув машинаси сўраб мурожаат этганди. Нишонахон ҳозирда 26 ёшда.  19-мактабда ўқиб юрган давридаёқ чеварчиликка қизиққан. Маҳалладаги тажрибали тикувчидан чеварчиликнинг сир-асрорларини ўрганди. Ҳозирда ўзи чеварчилик билан машғул бўлиб,  оиласига моддий томондан кўмаклашмоқда. Сектор раҳбари Нишонахон Рўзиеванинг қизиқишларини ҳисобга олиб,  шунингдек бандлигини таъминлаш ҳамда бугунги таваллуд айёми билан табриклаб замонавий тикув машинасини совға қилди. Н.Рўзиева берилган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун бўлиб,  туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.