Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Меҳр-саховат» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

×

 2020-10-05 18:03:53    175

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони таъсис этилганди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қилиб қилиб, унда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда 17 нафар фидойи инсонларга кўкрак нишонлари топшириш маросими ташкилланди. Кўкрак нишонларини туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев йиғилганларнинг олқишлари остида эгаларига топширди.