Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар мурожаати - доим эътиборда

×

 2020-10-23 18:00:49    180

PDF yuklash
Chop etish


????Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳокимликнинг мажлислар залида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ҳал этиш ва ижро интизоми бўйича йиғилиш ўтказди. Унда ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда 21 октябрь куни "Рухсор" радиоси орқали ўтказилган "Ҳоким билан юзма-юз" лойиҳаси ҳамда "Мурожаат-Тошлоқ тумани"  телеграм гуруҳи орқали қабул қилинган мурожаатлар муҳокама этилди.Масъулларга мазкур мурожаатлар ижросини таъминлаш, жойига бориб ўрганиш, масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида ўрганиш натижалари бўйича ахборот киритиш ҳақида топшириқлар берилди.

????Шунингдек туман ҳокими кунлик иш режасига мувофиқ Тошлоқ ва Садда маҳалла фаоллари билан учрашди. Фаоллар томонидан ҳудуднинг инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини тортиш,  маҳалла қабристони учун ер майдонини ажратиш масаласида билдирган таклифлари ижро учун қабул қилинди. Масъул ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир мурожаат бўйича жойига бориб ўрганиш вазифаси юклатилди.