Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Саховат ва кўмак»: кўнгилларга эзгулик улашиляпти

×

 2020-05-25 19:29:26    157

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкилланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш йўлида ўз фаолиятини янада кенгайтирмоқда. Жамғарманинг туман бўлимида ҳам бу борада кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилаётир.

—Жамғарманинг асосий фаолияти туманимиздаги тадбиркорлар, фермерлар, корхона ва ташкилотлар—бир сўз билан айтганда саховатпеша, ҳайрли инсонларнинг ёрдамини манзилли равишда эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, коронавирус пандемияси даврида карантин сабаб меҳнат фаолиятини давом эттирмаётган, шунингдек коронавирус сабабли карантинга олинган, хорижий мамлакатлардан юртимизга қайтиб келиб ҳозирда ишсиз бўлган юртдошларимизга йўналтиришдан иборатдир,—дейди жамғарманинг туман бўлими раҳбари Турсунбой Халилов.

Бўлим раҳбарининг айтишича ҳозиргача туман бўйича 10 минг нафардан зиёд эҳтиёжманд оилаларга 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган ёрдамлар етказиб берилди. Албатта уларга йўналтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётганлигини айтиб ўтиш керак. Чунончи «Сотволди бобо», «Оқ чашма», «Тошлоқ Юсуф Амин» фермер хўжаликларининг ҳар бири жамғармага 200 килограммдан гўшт топширишган бўлса, «Экспо коллер прин текс» кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев 10 тонна ўсимлик ёғини тақдим этди. Жамғарма ҳисобига хусусий тадбиркор Акмал Кенжабоев 10, «Камрах» фермер хўжалиги 10, «Тошлоқ Баракот» МЧЖ 5 миллион сўм ўтказиб берган бўлсалар, «Минҳожи Илхом» фермер хўжалиги 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларидан етказиб берди.  Яна бир хусусий тадбиркор Одилхон Махамматхонов эса 200 нафар оилага ҳар бири 200 минг сўмликдан иборат меҳр-саховат ёрдамини кўрсатди. Туман Давлат солиқ инспекцияси, «Агробанк» туман бўлими сингари қатор давлат ташкилотлари, корхоналар, хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатини яна анча давом эттириш мумкин.

Бўлим раҳбарининг айтишича жамғармага олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш, хонадонларга етказиб беришни таъминлашда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши тавсияси билан ишга қабул қилинган 20 нафар кўнгиллиларнинг хизмати катта бўляпти.

—Ишсиз эдим, Кенгаш тавсияси билан шу жойга ишга жойландим,—дейди Дўстлик маҳалласилик Саидахон Тошматова.—Сувбоши маҳалласилик Сорахон Абдуллаева, Иқболжон Абдураҳимов,  Хилола Розиқова, Холматжон Тўраев сингари тенгдошларим билан ҳайрли ишда қатнашаётганлигимдан фахрланаман.

Й. Мамаев.