Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўйламай босилган қадам...

×

 2020-05-26 20:09:03    188

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда электр энергияси ресурсларидан қонуний фойдаланиш аҳволи бўйича тадбирлар ўтказилди.  Тезкор тадбирлар давомида Тошлоқ туман Терактаги МФЙ Токзор кўчаси 19-уйда истиқомат қилувчи Ф.А.нинг электр энергиясидан фойдаланиши ўрганилди.  Мутахасислар томонидан электр энергияси хисоблагичи кўздан кечирилганда Ф.А ўзбошимчалик билан ҳисоблагич давлат мухрини бузиб, уни олиб ташлаб, электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.  Мазкур ҳолат юзасидан тезкор ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Албатта давлатга етказилган зарар аниқлаб, тўлиқ ундириш чоралари кўрилади.