Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БИЗНЕС - ОМБУДСМАН ТОШЛОҚЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2020-06-12 19:42:23    190

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда тадбиркорлар тараққиётимизнинг етакчи кучи ҳисобланиб, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида барча шароитлар яратиб берилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 5-6 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда тадбиркорлар амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда бош ислоҳотчи бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бугун туманимиздаги тадбиркорлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес-омбудсманнинг учрашувида ҳам мазкур масалалар етакчи  ўрин тутди.

Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, вазирликлар вакиллари, вилоят прокуратураси, марказий банк, солиқ, адлия ва молия бошқармалари ҳамда вилоят ва тумандаги бошқа давлат бошқаруви идоралари раҳбар ва мутасади ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев очиб, туманимиздаги тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифидан сўнг олиб борилаётган ижобий ишларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов раҳбарлигида тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда иштирок этган тадбиркорлар ўз муаммолари ва фаолиятларини янада ривожлантириш учун зарур ёрдамлар юзасидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тўғридан-тўғри мурожаат этишди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар олдилар, улардаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан чоралар кўрилди, айрим масалалар юзасидан тегишли давлат органлари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар бериб, алоҳида назоратга олинди.

 Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.