Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Гиёҳванд боғбон

 2020-06-23 19:07:51    154

PDF yuklash
Chop etish


Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг ҳавфли воситалардан бири ҳисобланади. Гиёҳвандлик – наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, аниқроғи, табиий ёки заҳарли синтетик моддаларни (айрим дори моддалари) вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик. Бу эса ўз навбатида, нафақат гиёҳвандга, балки бутун жамиятга кўплаб зарар етказади.

Риштон тумани, Боғистон иаҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган боғнинг эгаси ҳисобланган Б.Р. наркотик моддаларни истеъмол қилиб келиб, ушбу моддага ўрганиб қолади. Бунинг оқибатида ушбу иллат уни ҳаракатларини издан чиқариб, нафсини қондириши учун гиёҳванд моддаларни қидириб топиш чораларини кўришга ва ўз нафсини қондиришга ундайди. 

Б.Р. ўз нафсини қондириши учун 2019 йил ноябрь ойида Риштон тумани, Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган боғига сув очиш мақсадида борганида дала ерида ёввойи тарзда ўсиб турган каннабис (наша) ўсимликларининг шох ва баргларидан ўзининг истеъмоли учун териб олиб, қонунга хилоф равишда эгаллаб, яширин тарзда яшаш хонадони ҳисобланган Оқтомир маҳалла фуқаролар йиғини Боғистон-2 кўчасидаги 113-уйга ташиб келиб, қуритиб, хонадонида сақлаб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2020 йил 7 февраль куни соат 14-00 да ўтказилган “Тозалаш Антитеррор” кенг қамровли тезкор тадбирлари давомида Б.Р. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадони 4-хонасида токча устида бир дона қора рангли қоғоз парчасига ўралган, шу хонада жойлашган диван тагида бир дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган ҳамда хонадон молхонасида оқ рангли елим идишга ўралган ҳолда яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги каннабис (наша) ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар сақланаётганлиги аниқланиб, қора рангли елим идишга солиниб, муҳрланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосаларига кўра, фуқаро
Б.Р. нинг яшаш хонадони 4-хонасидан олинган  яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ҳолдаги наша ўсимлигига ўхшаш бўлган ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда - тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу марихуана эканлиги ва қуритилган ҳолдаги марихуананинг жами соф оғирлиги 41,62 граммга тенглиги аниқланган.

Судга оид наркологик экспертизанинг хулосасида, Б.Р. “Гиёҳвандлик каннабис” касаллиги билан касалланганлиги ва унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чорасини қўллаш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Бир нафар вояга етмаган фарзандини ўзи ёлғиз тарбиялаб келаётган, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғилланаётган отанинг бундай ҳолатга тушиши ачинарлидир.

Б.Р. га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида кўриб чиқилиб, барча ҳолатлар чуқур ўрганилиб, ишнинг ҳолатига қонуний баҳо берилди.

Суд Б.Р. га нисбатан жазо тайинлашда, у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиш билан бирга жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қилмишидан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлади ҳамда унга нисбатан наркологик экспертиза хулосасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллади.

 

А.Хабибуллаев,

жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.

Ҳ.Омонов,                                      

судья ёрдамчиси.