Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Тошлоқ туманида “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бошланди!
2022-05-31 16:16:23 222
Туманимиздаги Найман Маданият марказида пойтахтдан ташриф буюрган элимиз ардоғидаги маданият, санъат намоёндалари, шоир ва ёзувчилар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.
Бугун туманимизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Турдиев (Файз), Доно Бобохонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Умида Абдуазимова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Озода Ёрова, эстрада хонандалари Шербек ва Кумуш ҳамда "Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Олим Тошбоевлар ташриф буюрдилар.
Меҳмонларни Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаххор Джурабоев кутиб олди.
Тадбирда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тарзда етказиб беришга ҳаракат қилдилар.Туманимизда маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.