Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
КОНСТИТУЦИЯГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ – ДАВР ТАЛАБИ.
2022-07-01 11:59:34 208
Ўтказилган учрашувда туман ҳокими А.Джурабаев, ҳоким ўринбосарлари, тегишли бўлим бошлиқлари ҳамда ходимлар иштирок этди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзурахон Салимова ҳамда 113-сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тиллаволдиевлар қатнашдилар.
Дастлаб Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ҳақида Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзурахон Салимова маъруза қилди. У ўз сўзида барча ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили ётгани, ислоҳотларнинг туб замирида "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганини таъкидлади. Ҳар бир ўзгаришлар ҳаётий зарурат эканини мисоллар билан тушунтириб берди. Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тиллаволдиев сўз олиб, Конституцияни такомиллаштириш ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилгани исботи экани, ушбу жараёнда барча соҳа вакиллари фаоллигини ошириш хусусида сўз юритди.
Мулоқотда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, мазкур жараёнларни аҳолига етказишда жонбозлик кўрсатишга чақирилди.